Прокуратура 13 ёшли қиз билан содир бўлган нохуш ҳолат юзасидан жиноий иш очди
Ижтимоий тармоқда Бухорода 13 ёшли қиз она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот бериб, ҳолат юзасидан 30 ноябрь куни ЖКнинг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганини қайд этди.
Унга кўра, 18 ёшли йигит гумондор сифатида терговга жалб қилинган.
«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter