Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин фронт чизиғини музлатишга тайёр, фақат бир шарти бор...

Путин фронт чизиғини музлатишга тайёр, фақат бир шарти бор...

Фото: Kevin Lamarque/Reuters

Россия президенти Владимир Путин Аляскадаги музокараларда Херсон ва Запорожье вилоятларида фронт чизиғини музлатиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Axios хабар берди.

Манбага кўра, Америка томонида Донбасс ҳудуди эвазига Россия раҳбари жанговар ҳаракатларни тўхтатишга ва Украинанинг бошқа ҳудудларини босиб олишга уринмаслик мажбуриятини олишга тайёр, деган таассурот пайдо бўлган.

Аляскадаги учрашувда Россия етакчиси Трампни, агар Россия қуролли кучлари хоҳласа, гўёки бутун Донбасс ва жанглар давом этаётган бошқа ҳудудларни назорат остига олиши мумкинлигига, ишонтирган. Украина президенти Владимир Зеленский эса Путин «фронтдаги вазиятни бузиб кўрсатмоқда», дея эътироз билдирди.

Аввалроқ Трамп бутун Донбассни Россияники деб тан олиш тинчлик битимига тезроқ эришишда ёрдам бериши мумкин, деганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг