Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Мўғулистонга борди. Украина у ҳибсга олинмаганидан ғазабда

Путин Мўғулистонга борди. Украина у ҳибсга олинмаганидан ғазабда

Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Мўғулистонга борди. Бу унинг Рим статутини имзолаган ва Халқаро жиноий суд (ХЖС) юрисдикциясини қабул қилган давлатга биринчи сафари. Суд Путинни Украинага бостириб киргани учун ҳарбий жиноятларда гумонлаб ҳибсга олишга ордер берган эди.

Путиннинг самолёти душанба куни кечқурун Мўғулистон пойтахти Улан-Баторга қўнди.

Россия етакчиси Мўғулистонга мамлакат президенти Ухнаагиин Хурелсухнинг таклифига биноан ташриф буюрмоқда.

Путин Улан-Баторга келганидан кўп ўтмай, Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихи Мўғулистон расмийларининг Россия президентини ХЖC ордери асосида ҳибсга олмаганини қоралади.

Гаагада жойлашган суд Путин уруш бошланганидан кейин болаларнинг ноқонуний депортацияси учун жавобгар деб топиб, халқаро қидирувга берган эди.

«Мўғулистон ҳукуматининг Путинни ҳибсга олиш тўғрисидаги мажбурий қарорни бажармагани Халқаро жиноий суд ва халқаро жиноий ҳуқуқ тизимига оғир зарба бўлди», — дейилади Украина ТИВ вакилининг баёнотида. —«Мўғулистон айбланаётган жиноятчига одил судловдан қочиш имконини берди ва шу тариқа унинг ҳарбий жиноятлари учун шерик бўлди».

Путин Мўғулистонда нега борди?

ТАСС хабарига кўра, Путин 1939 йилда Мўғулистонда Халкин Гол дарёси бўйида бўлиб ўтган жангда совет қўшинларининг Япония устидан қозонган ғалабанинг 85 йиллигини нишонлаш маросимида иштирок этади.

Россия президенти охирги марта бу давлатга беш йил аввал ташриф буюрганди.

Путин Мўғулистон президенти билан ҳам учрашади, икки давлат ҳукуматлари вакиллари бир қанча икки томонлама ҳужжатларни имзолайдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг