Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Си Цзинпин билан учрашув ўтказди

Путин Си Цзинпин билан учрашув ўтказди

Фото: «РИА Новости»

Россия президенти Владимир Путин Владивостокда Хитой президенти Си Цзинпин билан учрашув ўтказди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков иккала давлат раҳбарлари халқаро муаммоларни, КХДР ва АҚШ билан муносабатларни муҳокама қилиши мумкинлагини айтган эди.

Путин ва Си Цзиньпин Россия–Хитой минтақавий ҳамкорлиги бўйича давра столи иштирокчилари билан ҳам учрашишди. Шунингдек, улар «Узоқ Шарқ кўчаси» кўргазмасида ҳам иштирок этди.

Тўртинчи Шарқ иқтисодий форуми 11-13 сентябрь кунлари Владивостокнинг Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал университети майдонида бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг