Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин ва Зеленский Марказий Осиёда учрашиши мумкин

Путин ва Зеленский Марказий Осиёда учрашиши мумкин

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, агар Россия ва Украина етакчилари тайёр бўлса, музокаралар учун жой ажратиши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон ўзини Россия-Украина можаросида воситачи деб ҳисобламайди ва келажакда бундай ролни ўз зиммасига олишни режалаштирмайди

"Биз Украина ва Россия ўртасида энг юқори даражадаги тўғридан-тўғри музокаралар бошланишини қўллаб-қувватлаймиз, бироқ ўзаро тушунишга эришиш учун дастлабки ишларни амалга ошириш зарур. Қозоғистон воситачи бўлмаса-да, агар зарурат туғилса, барча даражадаги музокаралар ва учрашувлар учун жой сифатида ўзининг “яхши идоралари”ни таклиф қилишга тайёр", деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш учун бир нечта вариантни таклиф қилганини маълум қилди. “Қозоғистон каби жойни хоҳласангиз ҳам, биз тайёрмиз”, — деди Украина раҳбари. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина турли хил вариантларни таклиф қилганини ва "дастлаб Қозоғистон эмас, балки Россия учун номақбул давлатларга эътибор қаратганини" айтди. Бироқ Кремл матбуот котиби Қозоғистонда музокаралар ўтказиш ташаббусига тўғридан-тўғри изоҳ бермади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг