Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин ядро уруши ҳақидаги саволга жавоб берди

Путин ядро уруши ҳақидаги саволга жавоб берди

Фото: Pixabay / TVC

«Ядро қуроли мавжуд экан, уни қўллаш хавфи доим сақланиб қолади». Россия президенти Владимир Путин «Валдай» клубидаги бугунги чиқишида шундай деди.

Путиннинг айтишича, ҳозир ядровий таҳдидлар тўғрисидаги гап-сўзлар бачканалашиб кетди. Ғарб эса Россияга қарши қўшимча далилларни қидириш билан овора, деди у.

Россия ядро қуролини қўллаши мумкинлиги ҳақида ҳеч қачон ва ҳеч қандай ташаббускор баёнот бермаган, деди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, Украинага ядровий зарба бериш Россияга керак эмас. Бунинг на сиёсий, на ҳарбий аҳамияти бор, деди у.

У «ифлос бомба» масаласига ҳам тўхталди. Айтишича, Сергей Шойгу (Россия мудофаа вазири)га хорижлик ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, уларни потенциал хавфдан огоҳлантиришни буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг