«Qarshi city»да юқори қаватдан одам йиқилди
Ижтимоий тармоқларда «Qarshi city»да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ҳозирда Қарши шаҳар прокурори бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахси ва содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter