Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қасддан оғир тан жароҳати етказган ва далилларни сохталаштирган ички ишлар ходими қамалди

Қасддан оғир тан жароҳати етказган ва далилларни сохталаштирган ички ишлар ходими қамалди

Фото: Xabar.uz

Омбудсман номига 2022 йилнинг ўтган 9 ойида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги масаласида 143 та шикоят келиб тушган. Бу ҳақда АОКАда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Келиб тушган шикоятлар Омбудсман томонидан назоратга олиниб, Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назорат хати билан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилинган.

«Ушбу шикоятларнинг 72 таси (50,4 фоизи) юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатларига нисбатан ўтказилган хизмат текширувлари ва прокуратура идоралари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра, мурожаатларда кўрсатилган важлар тасдиқланмади. 46 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Шикоятларнинг 14 таси юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг хатига асосан юқори турувчи прокуратура органлари томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш белгиланган», — дейилади Омбудсман ахборотида.

Таъкидланишича, Ички ишлар вазирлиги ва масъул идоралар томонидан ушбу шикоятлар асосида ўтказилган хизмат текширувлари якунларига кўра, 11 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган. Шунингдек, бир ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда прокуратура томонидан ўтказилган ўрганишларга кўра, 1 шикоят бўйича 1 нафар маҳкумга қўлланилган интизомий таъсир чораси ноқонуний деб топилган ва бекор қилинган.

Қўшимча қилинишича, шикоятлардан 1 таси юзасидан ички ишлар органларининг 1 нафар ходими Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 2301-моддаси 1-қисмида (Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг