Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда қишлоқ хўжалик бошқармаси амалдори қўлга олинди

Қашқадарёда қишлоқ хўжалик бошқармаси амалдори қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи М.А. ва Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Чироқчи участкаси бошлиғи С.А. фуқаро Б.Э.га танишлари орқали тумандаги «Ч.Ч.» фермер хўжалиги дала майдонидан давлат дастурига киритилган қудуқни қазиб ишга тушириш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг