Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда фуқаролар ўзаро муштлашди, бир киши оғир яраланган

Қашқадарёда фуқаролар ўзаро муштлашди, бир киши оғир яраланган

Видеодан кадр.

Ижтимоий тармоқда фуқаролар ўртасида муштлашув бўлаётганлиги тасвирлари тарқалди.

Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотига кўра, 11 ноябрь куни Чироқчи тумани «Янги Дам» МФЙда фуқаролар Х.С. ва Ў.П.лар ўртасида ўзаро тортишув юзага келганда, уларни ажратишга борган фуқаро Б.Ж.ни фуқаро Ў.П. ўткир тиғли жисм билан ҳеч бир сабабсиз чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е,л» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.П. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ажримига асосан айбланувчи Ў.П.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Чироқчи туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг