Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда Nexia юрган йўлида портлаб кетди. Икки киши ҳалок бўлди (видео)

Қашқадарёда Nexia юрган йўлида портлаб кетди. Икки киши ҳалок бўлди (видео)

Бугун, 22 май куни соат 06:00да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, «Навоий» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 «Яккабоғ — Чироқчи» автомобиль йўлининг 29 км.да ҳаракатланиб кетаётган Nexia русумли автомобилида ўрнатилган газ-баллони портлаб кетди.

Бунинг оқибатида, автомобиль ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Aйни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг