Қайнона-келин жанжалидан 23 кунлик чақалоқ жабр кўрди

Ижтимоий тармоқларда «Оилавий жанжал оқибатида гўдак болага қайноқ сув тўкилди» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 27 январ куни Тошкент вилояти Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.М. (1999 йилда туғилган аёл) қайнонаси М.Х (1966 йилда туғилган) билан оилавий ўзаро жанжал юзага келган ва аёл келинига қарата ичида иссиқ сув бўлган термосни отган, бунинг оқибатида онанинг қўлида бўлган 23 кунлик чақалоқнинг оёқ ва қўл қисми куйган. Болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилиши таъминланган.
Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Шунингдек, ҳолат юзасидан низо давом этишини олдини олиш мақсадида Х.М га бир ой муддатга ҳимоя ордери тақдим этилиб, қўйилган чекловлар оила аъзоларига тушунтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter