Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида руҳий касал эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйди

Қаршида руҳий касал эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйди

Жорий йилнинг 17 июль куни Қарши шаҳар Каманди маҳалласида мудҳиш жиноят содир бўлди. Бу ҳақда «Nasafnews» ўз манбасига таяниб хабар берди.

Маълум бўлишича, эркак П.М. ўз қайнсинглиси Д.Р. га оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда қайнсингил олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Эркак руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фуқаро Д.Р.нинг олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон килинувчи П.М. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг