Қайси спорт турлари умрни кўпроқ узайтиради?
Теннис билан мунтазам шуғулланиш инсоннинг умрини анчагина узайтиради. Ушбу спорт билан шуғулланувчилар нафақат камҳаракат одамлар, балки бошқа спортчиларга қараганда ҳам ўртача 10 йил кўпроқ умр кўришади, дейишмоқда даниялик олимлар.
Фаол турмуш тарзининг саломатликка ижобий таъсири ҳақида кўп гапирилади. Аммо спортнинг ҳам спортдан фарқи бор. Копенгагенда юрак-қон томир касалликлари бўйича ўтказилган кўп йиллик тадқиқот кўрсатишича, «ракетка» турлари, яъни теннис ва бадминтон умрни энг кўп узайтиради: теннис 9,7 йил, бадминтон 6,2 йил қўшимча умр беради.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, теннис ва бадминтоннинг афзалликлари шуки, улар бутун ўйин давомида юрак ва мувофиқлаштириш машқлари, ижтимоий фаоллик ва мунтазам ҳаракатни бирлаштиради. Ҳафтада уч соат теннис ўйнаш юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини икки баравар камайтиради.
Югуриш ва велоспортнинг ҳам фойдаси катта, бироқ улар умрни узайтиришда теннис ва бадминтонга етолмайди, дейилади хабарда.
Ўтказилган тадқиқот асосида узоқ умр кўришга энг кўп ҳисса қўшувчи спорт турлари аниқланди:
- Теннис — 9,7 йил
- Бадминтон — 6,2 йил
- Футбол — 4,7 йил
- Велоспорт — 3,7 йил
- Сузиш — 3,4 йил
- Югуриш — 3,2 йил
- Тренажёрда шуғулланиш — 1,5 йил.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter