Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғиз парламенти Ўзбекистон билан чегарани белгилашга оид битимни маъқуллади

Қирғиз парламенти Ўзбекистон билан чегарани белгилашга оид битимни маъқуллади

Жогорку Кенеш депутатлари Ўзбекистон билан давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги битимни уч ўқишда маъқуллади.

Биринчи ўқишда келишувни ёқлаб 64 нафар депутат овоз берди, 19 нафар депутат қарши чиқди. Иккинчи ўқишда 62 нафари ёқлаб, 21 нафари қарши чиқди.Учинчи ўқишда эса 64 нафари ёқлаб, 19 нафари қарши чиқди. Депутатларнинг умумий сони 83 нафарни ташкил этди.

Жогорку Кенеш йиғилишида Кампиробод сув омбори бўйича алоҳида овоз бериш бўлди.

Унга кўра, мазкур сув омборидан биргаликда фойдаланишни ёқлаб – 65 нафар, қарши бўлиб эса 18 нафар депутат овоз берган.

Имзоланган шартномага мувофиқ, Ўзбекистон 4 485 гектар, Қирғизистон 19 699 гектар ер олди.

Қирғизистон олган ерлар ҳамда Ўзбекистонга ўтган ҳудудлар ҳақида аввалроқ маълум қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонунлар, таомилга мувофиқ, президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси эса бу ҳужжатлар ратификацияси бўйича қарорини 14 ноябрь куни қабул қилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг