Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғиз тилини билмайдиганлар давлат хизматида ишлай олмайди

Қирғиз тилини билмайдиганлар давлат хизматида ишлай олмайди

Қирғизистон парламенти – Жўқорғу Кенеш давлат тилига доир конституциявий қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси раиси ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси давлат тили сиёсатини юритиш бўйича ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Унга кўра, расмий ҳужжатлар ва меъёрий-ҳуқуқий актларнинг давлат тилидаги варианти оригинал деб ҳисобланади.

Қирғиз тилини ўрта (B1) даражада билмайдиган фуқаролар давлат ва маҳаллий бошқарув тизимида ишлаши мумкин эмас.

Янги қонунга биноан, телерадиокомпаниялар ўз ижодий маҳсулотларининг ярмидан кўпини қирғиз тилида тайёрлаши керак. Веб-сайтларнинг қирғиз тилидаги версиясида бошқа тиллардаги версиялардан кам ахборот жойлаштирилиши ҳам мумкин эмас.

Қонун матнида қирғиз тили мавқеини оширишга доир бошқа талаблар ҳам мавжуд.

Аввал хабар берганимиздек, Қирғизистон парламенти спикери Нурлан Шакиев расмий йиғинда табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Динара Қутмановага рус тилида маъруза қилишга рухсат бермай, қирғизча гапиришни талаб қилган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг