Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон ТИВ чегарадаги ҳолат бўйича Ўзбекистонга нота йўллади

Қирғизистон ТИВ чегарадаги ҳолат бўйича Ўзбекистонга нота йўллади

Фото: «Xabar.uz»

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 7 апрель куни ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган воқеа муносабати билан Ўзбекистонга нота йўллади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси К.Рашидов Қирғизистон ТИВга чақирилди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Н.Абдураҳмонов элчини ҳодисадан хабардор қилди ва унга воқеа тафсилотлари ҳақида ахборот бериш илтимоси битилган нотани топширди.

Қирғизистон ТИВнинг қайд этишича, ушбу масала назорат остида бўлиб, икки мамлакатнинг тегишли хизматлари билан доимий мулоқот ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида қирғиз фуқароси Ф.М. ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, аслида воқеа сал бошқачароқ бўлган. Яъни Қирғизистон фуқароси Ф.М. дастлаб Ўзбекистон ҳудудида эди. Чегарачилар уни тўхтатишга уринган, лекин фуқаро буйруққа бўйсунмаган ҳамда қочишга тушган. Сўнг чегарачилар аввал ҳавога ўқ узган, яна ҳаракат тўхтамагач, Ф.М.га нисбатан қуролли ҳаракат бўлган ва у яраланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг