Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда фолбинлик ва жодугарликни реклама қилиш тақиқланди

Қирғизистонда фолбинлик ва жодугарликни реклама қилиш тақиқланди

Қирғизистон Ҳукумати республика ҳудудида фолбинлик, спиритизм ва жодугарлик хизматлари рекламасини тақиқлади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, ушбу рўйхатга сеҳргарлик орқали таъсир қилишнинг турлари рекламаси киради. Давлат рўйхатидан ўтмаган тиббий хизмат ҳам шу жумладан.

Бу борадаги дастлабки ҳужжат мамлакат президенти томонидан жорий йил 19 июлда имзоланган ва Ҳукуматга рекламаси тақиқланган хизматлар рўйхатини тузишни топширган эди.

Ушбу ҳужжат матнида таъкидланишича, фолбин ва жодугарлар психолог маҳоратига эга бўлиб, улар одамларнинг онгини манипуляция қилишга, шунингдек, фирибгарлик йўли билан улардан пул олишга муваффақ бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олди қўшни Тожикистон давлатида ҳам фолбин ва жодугарлик билан шуғулланиш тақиқлангани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг