Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МТМ директори ва ўринбосари ишга киритиш учун пул олаётганда ушланди

МТМ директори ва ўринбосари ишга киритиш учун пул олаётганда ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Қорақалпоғистон Республикасида МТМ директори ва ўринбосари ушландилар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Нукус шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси директори К.Р. фуқаро Г.Р.ни логопед вазифасига ишга қабул қилганлиги эвазига 20 млн сўмни К.Р.нинг топшириғига кўра директор ўринбосари Р.К. хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Жиззах вилоятида фуқароларнинг номига кредит ажратиб ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган шахслар фош этилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг