Қозоғистонда Су-30СМ қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Бугун, 25 февраль куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Су-30СМ русумли қирувчи самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса режали ўқув-машғулот парвозларини амалга ошириш вақтида содир бўлган.
«Самолёт экипажи ўз вақтида катапульта қилди. Учувчилар тирик, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф йўқ. Ҳозирда улар тиббиёт мутахассислари назорати остида. Ҳалокат содир бўлган ҳудуд ўраб олинган. Аҳоли ва инфратузилма объектлари учун хавф мавжуд эмас», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ҳодиса сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш мақсадида махсус комиссия тузилган. Тергов якунларига кўра ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли процессуал қарор қабул қилиниши маълум қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter