Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу» — давлат раҳбари «tax gap» тизими бекор қилинишини айтди

«Қудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу» — давлат раҳбари «tax gap» тизими бекор қилинишини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Олаётган ойликларингни оқламаяпсизлар, халққа, тадбиркорга ёрдам бермаяпсизлар, тўсиқ бўляпсизлар. Мана, «tax gap» деган бало буларни қандай қийнаяпти, коррупцияга сабаб бўлаётгани учун тикка туриб қарсак чаляпти», — деди президент.

Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда.

Ўтказилган сўровларда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқни қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш, яъни «tax gap» тизими адолатсиз эканини билдирган.

Солиқ тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани ҳам айнан «tax gap» билан боғлиқ.

Эндиликда, 1 октябрдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни «tax gap» бекор қилинади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий қилади.

Бунда, келгуси йил 1 январдан бошлаб рейтинги юқори корхоналар:

  • барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинади;
  • уларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кунда қайтариб берилади;
  • қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг