Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуёш энергиясини давлатга сотган аҳолига 6 ойда 8,9 млрд сўм тўлаб берилди

Қуёш энергиясини давлатга сотган аҳолига 6 ойда 8,9 млрд сўм тўлаб берилди

2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган. 

Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 6 минг нафардан ортиқ жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 8,9 млрд сўм (8,9 млн кВт/соат) давлат бюджетидан субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

  • Хоразм вилояти - 2,1 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - 1,5 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри - 1,2 млрд сўм.

Маълумот учун, субсидияни «Солиқ» мобил иловасининг «Кешбэк» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг