Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамазон ойининг бошланиш куни ўзгарди (янги тақвим)

Рамазон ойининг бошланиш куни ўзгарди (янги тақвим)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Рамазон ойини ҳар томонлама кўтаринки ва тартибли ўтказиш бўйича журналистлар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди. 

Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Бўлиб ўтган брифингда юртимизда Рамазон ойининг бошланиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Хабар қилинишича, 2018 йил рамазон ойининг 1-куни аввал хабар берилганидек ва тақвимларда кўрсатилганидек 16 май куни эмас, 17 май кунига тўғри келяпти.

Тақвимларда ҳам Рамазон ойининг бошланиши ой кўринишига қараб бир кунга сурилиши мумкинлиги ҳақида махсус эслатма бор эди. Бу йил айни шу эслатма ишга тушди.

«Хabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ижодий жамоаси барча мусулмонларни бу муқаддас ойнинг кириб келиши муносабати билан самимий қутлайди.

2018 йил учун Рамазон тақвими
Фото: «Xabar.uz»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг