Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли кодлар: дори воситалари асллигини текшириш имконияти

Рақамли кодлар: дори воситалари асллигини текшириш имконияти

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида товарлар айнан айланмани бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими - рақамли маркировкалаш орқали контрабанда ва контрафактдан ҳимояланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги «Aйрим турдаги товарларни рақамли маркировкалашни мажбурий жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда ҳам шундай фойдали тизим мавжуд. Унинг оператори «CRPT TURON» ҳисобланади.

2021 йилда мамлакатимизда тамаки ва алкоголли маҳсулотлар, дори воситалари, маиший техника, сув ва яхна ичимликларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилган эди. Тажрибаларни тугатгандан сўнг, ушбу турдаги маҳсулотларда тизимни тадбиқ этиш мажбурий бўлади. Дори-дармонларга келсак, уларни мажбурий маркировкалашнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1 сентябрида бошланади.

Тизим ҳақида

Рақамли маркировкалаш ҳамма учун фойдалидир - истеъмолчи, бизнес ва давлат учун. Шундай қилиб, харидор фақат сифатли ва қонуний товарларни сотиб олади, давлат шаффоф бозорни, солиқ ва божхона тўловларини ошириш имкониятига ега бўлади. Тадбиркорларнинг даромадлари ортади, рақобат учун тенг шароитлар яратилади, ишлаб чиқариш жараёнлари оптималлаштириш натижасида, харажатлар камайди ва бошқа кўплаб ишлар амалга оширилади.

Истеъмолчилар маркировкаланган маҳсулотни қадоғидаги махсус Data Matrix коди мавжудлиги орқали таний оладилар. Ташқи томондан, у фақат кўп сонли белгилар билан QR кодига ўхшайди. «Asl belgisi» махсус мобил иловаси орқали товарларнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин. Бу бепул ва уни Google Play ва App Store дўконларида осонгина топиш мумкин. Яъни, истеъмолчи иловага ўтиши ва қадоқдаги ушбу кодни сканерлаши керак. Тизим сизнинг олдингиздаги дори воситаси асл ёки қалбаки эканлигини, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни дарҳол сизга маълум қилади. Бундан ташқари, код ёрдамида истеъмолчи товарларнинг бутун йўлини кузатиши мумкин - конвейердан дорихона пештахтасигача.

Фақат асл дорилар

2022 йил 2 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг «Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, тизим босқичма-босқич тадбиқ этилади:
• 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб иккиламчи (ташқи) қадоқдаги дори воситалари (орфан дори воситаларидан ташқари);
• 2022 йил 1 ноябрдан бирламчи (ички) қадоқдаги ва ангропрепаратдаги дори воситалари (орфанлардан ташқари);
• 2023 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмларни рўйхатига кирган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарисида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникасининг Давлат рейестрига киритилган дори воситалари;
• 2025 йил 1 февралдан бошлаб рўйхатга киритилган тиббий буюмлар белгиланган тартибда маркировкаланади.

Йирик ишлаб чиқарувчилар маркировкага тайёр

Тизим оператори маълумотларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий RG эгаларининг аккредитацияланган ваколатхоналари жараённи бошлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

«Миллий каталог» ахборот тизимида 4000 га яқин дори воситалари номи рўйхатдан ўтган.

Ўз навбатида, «NIKA PHARM», «SERENE HEALTHCARE» ва яна бир қатор йирик компаниялар аллақачон ўз маҳсулотларини иккиламчи қадоқда рақамли маркировка кодларини қўллашни йўлга қўйган. Заводларда зарур ускуналар ўрнатилган бўлиб, улар ҳар бир маҳсулот учун ноёб бўлган Дата Матрих кодларини қўллайди.

«2021 йилнинг декабр ойида тажриба лойҳаси доирасида агрегация ва стерелизация босқичларини ўтказдик. Тажриба лойҳасидан яхши натижалар билан якунладик. Ўшанда 100 минг дона дори воситаси қадоғига Data Matrix код қўллаб, савдога чиқардик. Ҳозирда Aсл Белгиси «Миллий Каталог» ахборот тизимида 130дан ортиқ дори номларини рўйхатдан ўтказдик. Ҳозирда 15дан ортиқ дор воситалари маркировкалаш кодлари билан ишлаб чиқарилмоқда. 1-сентабрдан бошлаб 100 фоиз маркировкаланган дори воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирдик»- дея хабар берди «NIKA PHARM» МЧЖ ишлаб чиқариш директори Шерзод Карабаев.

«Aлбатта, маркировкалаш мамлакатга контрафакт маҳсулотлар импортини камайтиришга ёрдам беради. Ҳар қандай автоматлаштириш жараёни самарали маълумотлар базаси ҳисобланади. Уни амалга ошириш вақт талаб етади ва фақат инновацияни босқичма-босқич амалга ошириш маълумотлар базасини яратишда хатолардан қочади. Рақамли маркировка тизимининг босқичма-босқич жорий этилиши мамлакатимиздаги ҳар бир истеъмолчи саломатлиги хавфсизроқ бўлишига кўмаклашади», — дея изоҳ берди Grand Medical Group ваколатхонаси раҳбари Aлишер Жуманиёзов.

Самарали восита

Бугунги кунга қадар тизимда фармацевтика бозорининг 248 иштирокчиси рўйхатга олинди, 18,5 миллион код берилди. Шундай қилиб, 1 сентябрдан бошлаб биз дори воситаларининг ҳақиқийлигини текширишга тайёрланяпмиз, чунки жамоатчилик назорати қалбакилаштиришнинг асосий душманларидан биридир. Бу кураш учун бепул восита («Asl belgisi» иловаси) мавжуд. Қисқа сонияларда маҳсулот асллигини билиш ва тўғри танловни амалга оширишга кўмаклашадиган бу восита самарали жамоат назоратини ҳам тақдим этади.

Умид қиламизки, яқин келажакда маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхати кенгаяди.

Бу эса ўз навбатида ахоли саломатлиги ва хавфсизлигини гарови бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг