Расман: «Барселона» Кике Сетьенни истеъфога чиқарди
«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен «Бавариядан учралган қақшатқич мағлубият (2:8)дан сўнг кўп ўтмай истеъфога чиқарилди. Бош мураббий истеъфосини каталон клубининг курсиси қимирлаб қолган президенти Жозеп Бартомеу журналистларга маълум қилди.
«Сетьен бўшатилди», — Бартомеудан иқтибос келтирди «Tiempo de Juego». 61 ёшли мураббий кўк-анорранглилар бошқарувини ўтган йил январида, Эрнесто Вальверде истеъфосидан сўнг қўлга олганди.
Шунинг баробарида «Барса» етакчиси Лионель Месси ҳам Каталонияни тарк этиши ҳақидаги гап-сўзлар асло тўхтамаяпти. Месси яқинда Милан шаҳрида — «Интернационале» клуби офиси атрофидан уй сотиб олгани ҳақида маълумотлар бор.
Сетьен билан бирга уни охирги дақиқаларгача қўллаб келган спорт директори Эрик Абидаль ҳам кетиши ҳақиқатга яқин. «Diario Sport» хабарига кўра, каталонияликлар аргентиналик мураббий Маурисио Почеттинога «1+1» тартибидаги шартнома таклиф этишмоқда. Бундан ташқари, клуб италиялик Массимилиано Аллегри ва француз Тьерри Анри билан музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter