Рим марафонида янги рекорд ўрнатилди

Бугун Римда ўтказилган 27-халқаро марафонда эркаклар ўртасида марра чизиғини биринчи бўлиб эфиопиялик Фикре Бекеле Тефера кесиб ўтди.
Эфиоп марафон масофасини босиб ўтишга 2 соат 6 дақиқа ва 48 сония сарфлаб янги рекорд ўрнатди. Бу олдинги рекордчи — кениялик Бенжамин Киптунинг натижаси (2 соат 7 дақиқа 17 сония)дан деярли 30 сонияга яхшироқ.
Коронавирус пандемиясидан сўнг тикланган Рим марафони (Acea Run Rome)да 11 мингдан ортиқ одам қатнашди, шундан ярми — чет элликлар.
Етакчи учлик: олтин — Тефера, кумуш — яна бир эфиопиялик югурувчи Тадессе Мамо Темечачу (2 соат 7 дақиқа 4 сония), бронза — марокашлик Усмон ал-Гумри.
Аёллар ўртасидаги марафонча югуришларда ҳам совринли ўринларни африкаликлар қўлга киритишди: олтин — эфиопиялик Сечале Даласа Адугна (2 соат 26 дақиқа 9 сония), кумуш — кениялик Глэдис Киптуна, бронза — эфиопиялик Неди Теделеч Бекеле.
Бугун Тошкентда ШҲТ ярим марафони ва «Наврўз» IV халқаро марафони ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter