Роналду кутилмаганда бошқа жамоани танлади
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришди.
«Манчестер Юнайтед» кеча агент Хорхе Мендеш билан Роналдуни қайтариш бўйича келишувга эришиб бўлди. Ҳозир шартнома шартлари, ойлик маош ва «Ювентус»га тўланадиган товон пули масалалари кўриб чиқиляпти», деб ёзган Романо.
Унинг айтишича, Роналдуга «МЮ» жуда жиддий қизиққан, худди рақиблари «Манчестер Сити» қизиққани каби.
Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам «МЮ» бош мураббийи Оле Гуннар Сулшер Роналдунинг қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бу гап-сўзлар ҳақиқатга айланишини истисно қилмаган.
Роналду бугун «Ювентус»ни тарк этганди. Бербатов эса унинг «МЮ»га қайтишини кутмаётган эди.
Фабрицио Романо футбол трансферлари бўйича футбол журналисти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter