Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду тарихда биринчи бўлиб тўрт клуб сафида 100 та гол урди

Роналду тарихда биринчи бўлиб тўрт клуб сафида 100 та гол урди

Бугун бўлиб ўтган Саудия Суперкубогида «Ан-Наср» «Ал-Аҳли»дан мағлубиятга учради. Учрашув Гонконгда ўтказилди. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд этилди (пеналтилар серияси 3:5).

«Ан-Наср»дан голларни Криштиану Роналду (41-дақиқа, пеналтидан) ва Марцело Брозович (82) киритди.

Мағлубиятга қарамасдан, Роналду бир қатор рекордларни янгилади.

У «Ан-Наср» таркибида ўзининг 100-голини киритиб, клуб тўпурарлари орасида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Португал юлдузи тўртта турли клуб сафида 100 дан зиёд гол киритган жаҳондаги илк футболчига айланди.

Криштиану Роналдунинг голлари:

  • «Реал Мадрид» 450 та
  • «Манчестер Юнайтед» 145 та
  • «Ювентус» 101 та
  • «Ан-Наср» 100 та

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг