Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия хорижлик талабалар учун квоталарни оширяпти

Россия хорижлик талабалар учун квоталарни оширяпти

Россия ҳукумати 2023 йилда чет эллик талабалар учун квоталар сонини оширди. Бу ҳақда Россия таълим ва фан вазири Валерий Фалков маълум қилди.

Таъкидланишича, келгуси ўқув йилида жорий йилдагига нисбатан квоталар сони икки баравар оширилади, яъни 15 мингдан 30 мингга етказилади.

Валерий Фалковга кўра, 2022 йил 1 октябр ҳолатига таълимнинг барча даражалари бўйича Россия университетларида 362 мингдан ортиқ киши таҳсил олади. Бир йил аввал хорижлик талабаларнинг умумий сони 347 минг кишидан ортиқ бўлган.

Россия олий ўқув юртларига энг кўп талабгорлар Миср, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусиядан келган абитуриентлар ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг