Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

1 сентябр, якшанба куни соат 11:00 атрофида Россиянинг Нижегородск вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ҳалокатга учраши оқибатида одам ўлими билан боғлиқ ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда вилоят полицияси Telegram'даги каналида хабар берди.

1992 йилда туғилган Тожикистон фуқароси бошқарувида бўлган Hundai Grand Starex микроавтобуси Москва томон ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва натижада тўсиққа урилиб ағдарилиб кетган.

Оқибатда унинг ичида бўлган 11 нафар ўзбекистонликнинг 8 нафари ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва яна 3 киши тан жароҳатлари олган. Хабарда ҳайдовчи ва йўловчиларнинг шахси очиқланмаган. Яна уч нафар йўловчи тиббий муассасага етказилди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Россия Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми (Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг