Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда клуб қўриқчисини ёқиб юборишга уринган икки ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Россияда клуб қўриқчисини ёқиб юборишга уринган икки ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Бошқирдистон пойтахти Кировский туман суди Meet Point тунги клуби қўриқчисини ёқиб юборишга уринган икки Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарди.

Суд судланувчиларни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, хавфли усулда одам ўлдиришга суиқасд қилиш (РФ Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми)да айбдор деб топди.

Иш материалларига кўра, 2023 йил сентябр ойида Meet Point тунги клубига икки нафар чет эл фуқароси маст ҳолда келиб, уларни ичкарига киритишни истамаган қўриқчи билан жанжаллашиб қолган. Ичкарига киритилмаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қасд олиш учун хавфсизлик ходимини ёқиб юбормоқчи бўлишган.

Улар яқин атрофдаги ёқилғи қуйиш шохобчасидан тўрт литр бензин сотиб олиб, клубга қайтиб келган ва қўриқчига бензин сепиб, уни ёқиб юборишга уринган. Клуб ходимлари ва меҳмонлар ўз вақтида хавфсиз масофага чекинишган ва ёнғиндан жабрланмаган.

Айбдорлар жиноят жойидан қочиб кетишган. Кўп ўтмай, полиция уларни Уфа аэропортида Москвага учиб кетишлари олдидан қўлга олишган.

Суд ҳукмига кўра, И.Х. 10 йилга, А.Ю. эса 11 йилга қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўтайдиган бўлди. Шунингдек, уларга маънавий зарарни қоплаш учун 200 минг рубл жарима ҳам белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг