Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд шаҳридаги 16 та кўча 4 кунга ёпилади

Самарқанд шаҳридаги 16 та кўча 4 кунга  ёпилади

Самарқанд шаҳрининг 16 та кўчасида ҳаракат вақтинчалик чекланади. Шаҳарга кириш 4 кун давомида чекланади. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг