Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ҳокимлик томонидан ўтказилган давлат хариди бекор қилинди

Самарқандда ҳокимлик томонидан ўтказилган давлат хариди бекор қилинди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган 200 млн сўмлик давлат хариди бекор қилинди.

Аксилкоррупция агентлиги томонидан олиб борилган мониторинг натижасида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги буюртмачилигида  «Аёллар дафтари»да турган фуқароларга тикув машиналари харид қилиш юзасидан 2023 йил 13 феврал куни ўтказилган 200 млн сўмлик давлат харидида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, мониторинг натижалари давлат харидида иштирок этган 3 та талабгорлардан 2 таси бир шахсга тегишли эканлиги, яъни ўзаро аффилланганлиги ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди. 

Шунингдек, ушбу харидда иштирок этган 3 та тадбиркорнинг  ҳужжатлари ҳам махсус электрон платформага буюртмачига тегишли компьютердан фойдаланилган ҳолда юкланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилган. ШУнингдек, чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш учун эса Самарқанд вилоят ҳокимлигига сўровнома киритилган.

Вилоят ҳокимлиги 2023 йил 27 феврал куни ҳолат юзасидан камчиликлар бартараф этилиб, харид комиссиясининг баённомаси бекор қилингани ҳамда ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган харид комиссиясининг раисига нисабатан маъмурий, бир нафар комиссия аъзосига эса интизомий жавобгарлик қўлланилгани ҳақида маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг