Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда уч фуқаро ис газидан ҳалок бўлди

Самарқандда уч фуқаро ис газидан ҳалок бўлди

Бугун, 28 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Бойбўл МФЙ ҳудудида ис газидан заҳарланиш натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган.

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисми берган маълумотга кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса ностандарт газ баллони ва иситиш мосламаси (горелкаси)дан фойдаланиш оқибатида юзага келган.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, қўлбола истиш мосламасининг дудбурони ҳамда ётоқхонада хаво алмашиш тизими ўрнатилган тартибда бўлмагани сабабли, суюлтирилган газ ёниши натижасида ҳосил бўлган ис гази хона ичида тўпланган ва фуқаролар ўлимига сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг