Самарқандда ваҳшийлик: энага 6 ёшли боланинг умрига зомин бўлди (видео)
Самарқандлик 32 ёшли У.О. 6 ёшли С.С.нинг чет эл сафарига кетаётган онаси билан келишиб, қизчани ўз қарамоғига олиб тарбиялаётган эди. Аммо С.нинг онасидан келишилган миқдорда пул келиш тўхтагач, энага қизчага зуғум қилишга ўтади. Ҳатто бола оғир куйишни бошидан ўтказганда ҳам, шифокорга мурожаат қилмайди. Натижада қизча олган жароҳатларига бардош бера олмай, вафот этади.
Қизча вафот этгач, У.О. турмуш ўртоғи М.О. билан Самарқанд тумани Катта Туркман қишлоғи қабристони қоровули К.Т.га мурожаат қилишган. Аммо К.Т. марҳум вафот этганлиги ҳақида шифокор хулосасини сўраган. Кейинчалик ИИВ вакиллари олиб борган текширувдан сўнг жиноят фош бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўтказилган суд жараёнида мазкур жиноят иши ўрганилиб, айбланувчи У.О. икки йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter