Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Мир-Акбар Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди.
Мир-Акбар Раҳмонқулов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат маслаҳатчиси сифатида ҳам ишлаган.
Мир-Акбар Раҳмонқуловнинг хизматлари давлат томонидан юксак эътироф этилган. У 1998 йилда “II даражали Шон-шараф” ордени, 2002 йилда эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган эди.
Xabar.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter