Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташриф буюради

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради. 

Икки кунлик сафар дастуридан ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳияти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш ўрин олган. Давлатимиз раҳбари маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиради. Қатор янги қувватларни ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишини бошлаш кўзда тутилган. 

Шунингдек, Андижон вилоятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг