Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ДХХга архивдаги ҳужжатларни махфийликдан чиқаришни топширди

Шавкат Мирзиёев ДХХга архивдаги ҳужжатларни махфийликдан чиқаришни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 1 июнгача Давлат хавфсизлик хизмати давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш бўйича топшириқ берди.

Давлат раҳбари бугун имзолаган фармонда қуйидагилар архив иши ва иш юритиш соҳасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган:

  • архив иши ва иш юритиш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан жорий этиш, Ўзбекистон Миллий архив фонди ҳужжатларини босқичма-босқич рақамлаштириш ва суғурта нусхаларини яратиш;
  • архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш ишларини фаоллаштириш орқали архив ахборотларидан фойдаланувчилар сонини кенгайтириш;
  • архив хизматларини босқичма-босқич Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини ташкил этиш;
  • архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда инфратузилмасини янада модернизация қилиш, архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
  • архив иши ва иш юритиш соҳасидаги ходимларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини жорий қилиш;
  • соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширишнинг илғор ва шаффоф механизмларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг