Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев кенгайтирилган видеоселектор ўтказиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев кенгайтирилган видеоселектор ўтказиши кутилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланади.

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, президент кеча Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг