Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Штайнмайер: «Германия жаҳон уруши учун жавобгарлигини унутмайди»

Штайнмайер: «Германия жаҳон уруши учун жавобгарлигини унутмайди»

Фото: «Kremlin»

Иккинчи жаҳон уруши бошланганига 80 йил тўлиши муносабати билан бугун, 1 сентябрь куни Польшада ўтказилган тадбирда қатнашган ГФР президенти Франк-Вальтер Штайнмайер уруш йилларидаги жиноятлар учун Германия жавобгарликни ўз зиммасига олишини таъкидлади.

«Биз бунинг номини уруш деймиз, ўша жиноятларни яна қандай аташ мумкин. Бу улкан вайронкорликлар тўлқини эди», — деди Штайнмайер.

Президентнинг қўшимча қилишича, 1939 йил воқеалари немислар йўл қўйган геноцид ҳисобланади ва буни асло унутиш мумкин эмас.

Хотира тадбирида сўз олган Польша президенти Анжей Дуда шундай деди: «Ҳеч қандай армия, ҳарбий истеҳком бўлмаган шаҳарга ғарблик қўшнилар учиб келиб, бомба ёғдиришини одамлар тасаввур ҳам қилишмаганди».

Унинг айтишича, дунёда келгусида шунга ўхшаш воқеалар содир этилмаслиги учун ҳам бу воқеаларни унутмаслик керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг