Сирдарёда газ учун қарзни ундиришга келган шахс қотиллик қурбони бўлди (фото)
Сирдарё тумани ИИБ хабарига кўра, Сирдарё туманида қасддан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.
Тафсилотларга кўра, 2020 йил 9 октябрь куни соат 18:50 да фуқаро Ф.К.нинг Сирдарё тумани ИИБга берган оғзаки хабарида, 2020 йил 9 октябрь куни соат тахминан 18:00 ларда, Сирдарё тумани «Дўстлик» МФЙда яшаб келишини ва ўзи Ф.К. яшаш хонадонига ўзини Сирдарё туман газ назоратчиси деб таништирган фуқаро Қ.Ш. келиб газ ҳисоблагичини текшириб, ундан фойдаланилган газ учун қарзини тўлашни сўраган вақтида, ўрталарида ўзаро келишмовчилик чиқиб, тортишиб, муштлашганлиги, натижада фуқаро Ф.К. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан фуқаро Қ.Ш.ни баданининг бир нечта жойларига уриб тан жароҳати етқазган.
Натижада фуқаро Қ.Ш. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter