Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзувчи Чингиз Aйтматовнинг беваси вафот этди

Ёзувчи Чингиз Aйтматовнинг беваси вафот этди

Фото: kabar.kg

Таниқли ёзувчи Чингиз Aйтматовнинг беваси Мария Урматовна ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «NewTimes.kz» ахборот агентлиги 24.kg маълумотларига таяниб.

Ушбу хабарни ёзувчи номи берилган музейда ҳам тасдиқлашган. Уларнинг сўзларига кўра, Мария Aйтматова юрак касалликлари билан оғриган.

Мария Aйтматова 1942 йил 13 июлда Чуй вилоятида дунёга келган.

Таъкидлаш жоизки, бир неча кун аввал ёзувчининг ўғли Собир Aйтматовнинг рафиқаси уларнинг бутун оиласи коронавирус инфекциясини юқтирганлигини маълум қилганди.

NT таҳририяти Мария Aйтматованинг оиласига ҳамдардлик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг