Тошкентда пиёдалар ўтиш жойини чизиш учун Европадан мутахассислар ёлланди
Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ИИББ ҳамкорликда Словакиядан йўл ҳаракати хавфсизлиги мутахассисларини таклиф этишди. Улар томонидан 1.14.1 — тартибга солинмайдиган пиёдалар йўлакчаси учун оқ ва қизил ранглардан фойдаланиш таклиф этилди.
Европа давлатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш тажрибаси шуни кўрсатдики, сариқ-оқ чизиқлар ҳар доим ҳам кўзга ташланмайди. Айниқса, тунги вақтларда кўриш анча қийин. Қизил-оқ ранг эса ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам бирдек кўриниб туради.
Ўзбекистонда қизил-оқ рангдаги илк пиёдалар йўлакчаси тажриба сифатида Амир Темур хиёбонидаги айлана йўлда чизилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter