Солиқ қўмитаси «тадбиркорлардан ечиб олинган миллионлар» юзасидан тушунтириш берди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда тадбиркорлардан асоссиз равишда катта миқдордаги суммаларни солиқ қарздорлиги учун ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қўмита мазкур ҳолат юзасидан муносабат бериб, бу техник носозлик билан боғлиқ вазият эканлигини билдирмоқда.
«my3.soliq.uz тизимдаги техник носозлик сабабли солиштирма далолатнома бўйича вақтинча нотўғри маълумотлар (солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши ва ҳоказо) акс этиши мумкин.
Вазият назоратга олинган», – дейилади расмий муносабатда.
Таъкидланишича, ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади.
«Пулни қайтариш учун ёзма мурожаат тақдим этиш талаб этилмайди — маблағлар автоматик тарзда қайтарилади», – дея қўшимча қилган Қўмита.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter