Сўх тумани чегарасидаги можаро: ҳукумат раҳбарлари учрашади
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун, 1 июнь куни Қирғизистон бош вазири биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов билан учрашади. Бу ҳақда «Кактус» хабар берди.
Қайд этилишича, Кубатбек Бўронов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Абдулла Арипов билан учрашув ўтказиб, икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилади.
Маълум қилинишича, вазиятга ечим топилган. Расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтириб, тегишли органлар маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 31 май куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида сув учун катта жанжал рўй берди. Икки қишлоқ аҳолиси булоқ ўзига тегишли эканини даъво қилиб, бир-бирини тошбўрон қилган, бир неча киши жароҳат олгани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter