Статқўм: хорижга қалампир экспорти камайиб кетди
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатларга қиймати 1,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 минг тонна қалампир экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 180 тоннага камайган.
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 1,3 минг тонна
- Россия – 102 тонна
- АҚШ – 91,2 тонна
- Қирғиз Р. – 86 тонна
- Германия – 32,2 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter