Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судьялар олий кенгаши ҳузурида «Судьялар клуби» ташкил этилмоқда

Судьялар олий кенгаши ҳузурида «Судьялар клуби» ташкил этилмоқда

Иллюстратив фото

Хабар қилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони чиқди.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатда судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш мақсадида «Ибратли судья» мукофоти, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун «Суд фахрийси» кўкрак нишони ҳам жорий этилиши белгиланди.

Бундан ташқари Судьялар олий кенгаши ҳузурида «Судьялар клуби» ҳам ташкил этилади.

«Судьялар клуби» амалдаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар беради.

Клуб ўз фаолиятини жамоатчилик ва Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Низом  асосида амалга оширади, унинг доимий масъул аъзолари таркиби кўп йиллик иш тажрибасига, чуқур билим ва юксак обрў-эътиборга эга бўлган амалдаги ва фахрий судьялар орасидан шакллантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг