Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Супертўфон Японияга зарба берди

Супертўфон Японияга зарба берди

Фото: «NASA»

Японияда «Хайшень» довули натижасида қарийб ярим миллион киши электр токисиз қолди, дея хабар берди «Вести».

Супертўфон Японияга жануб томондан ёпирилди. Шамол тезлиги баъзи жойларда сониясига 60 метр ёки 216 км/соатга етади. Асосий зарбани Кюсю ороли ўзига қабул қилиб олди. Бугун, яъни 7 сентябрь куни 18:00 гача Кюсюга 500 миллиметргача ёғингарчилик тушиши мумкин.

Ҳозирги вақтда 17 киши жароҳатлангани, тахминан ярим миллион киши электр токисиз қолгани айтилмоқда. Ҳукумат қарийб 9 миллион кишини эвакуация қилишга чақирган. Бутун Япония бўйлаб юзлаб ички авиа қатновлар бекор қилинди, тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилди.

Яқин орада тўфон Корея қирғоқларига етиб бориб, кейин эса Россиянинг Приморье ўлкасига зарба бериши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг