Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ҳам таътил муддати узайтирилди
Сурхондарёдаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятида Мактабгача таълим, Халқ таълими, Ўрта-махсус таълими муассасаларида ўқишлар 23 январдан бошланиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари – мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш 23 январдан бошланади.
Аввалроқ Бухоро, Андижон ва Хоразм вилоятларида ҳам қишки таътил узайтирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter