Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда бензиндан «уриб қолган» АЁҚШ аниқланди

Сурхондарёда бензиндан «уриб қолган» АЁҚШ аниқланди

Фото: Xabar.uz

Сурхондарё вилоятида бензинни кўрсатилган миқдордан кам берган АЁҚШнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда  «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди. 

Ўрганишларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган АЁҚШда истеъмолчиларга автобензинни тўла ҳажмда сотилиши намунавий ўлчагич ёрдамида ўлчаб кўрилганда, рухсат этилган меъёрдан ташқари ҳар 10 литрдан 0,100 литр кам қуйилаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг